Туркия яқин келажакда дунёдаги мудофаа маҳсулотларини экспорт қилувчи етакчи ўнта давлатдан бирига айланиши мумкин. Ражаб Тоййиб Эрдоған бу ҳақда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси доирасидаги "100 йиллик дўстлик: Туркия — АҚШ" тадбирида маълум қилди.
«Туркия ўзининг мудофаа саноатидаги ютуқлари ва қадамлари билан нафақат ўз минтақасида, балки жаҳон миқёсида ҳам талабгир ўйинчига айланди,» - деди у.
Эрдўғон 20 йил олдин Туркия атиги 248 миллион долларлик қурол-яроғ экспорт қилганини, ҳозир эса бу кўрсаткич 10 миллиард доллардан ошганини эслатди. Сўнгги беш йил ичида мамлакатнинг глобал мудофаа маҳсулотлари экспортидаги улуши 120 фоиздан кўпроққа ошди. Унинг сўзларига кўра, замонавий ускуналар ва инновациялар туфайли турк компаниялари АҚШга сармоя киритиш имконини берувчи даражага етди.
Аввалроқ мамлакат вице-президенти Жавдат Йилмаз ҳам Туркиянинг дунёдаги мудофаа маҳсулотларини экспорт қилувчи давлатлар орасида биринчи ўнталикка кириш ниятини билдирган эди. У ўшанда мамлакат ҳозирда 11-ўринда эканлигини таъкидлаган эди.
Шунингдек, у АҚШ билан ҳамкорликни, жумладан, қўшма ишлаб чиқаришни кенгайтириш икки давлат учун ҳам манфаатли эканини таъкидлади.