Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан 17 октябрь куни Ироқ бош вазири Али аз-Зайдий билан учрашди. Учрашув Бағдодда Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 52-йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.
Дипломатик манбалар маълумотига кўра, Ҳоқон Фидан Ироқдаги учрашувлар давомида бир қатор юқори мартабали расмийлар билан мулоқот ўтказган.
Жумладан, Туркия ташқи ишлар вазири Ироқ Вакиллар палатаси раиси Ҳайбат Ҳалбусий, «Ҳашд аш-Шаъбий» комиссияси раиси Фалиҳ Файёз ҳамда Ироқ давлат вазири, Ироқ Туркман фронти раиси Меҳмет Семан Оғаўғли билан учрашган.
Шунингдек, Ҳоқон Фидан Ироққа ташрифи давомида Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчӣ билан ҳам музокара ўтказган.
Бундан ташқари, 17 октябрь куни Ироқ президенти Низор Амедий Ҳоқон Фиданни қабул қилган.