Туркия ўзининг 2019 йилдаги баҳсли Ливия келишувига ўхшаш ҳолда, Суриядаги ўз тарафдори бўлган вақтинчалик ҳукумат билан янги иқтисодий эксклюзив денгиз ҳудуди (EEZ) бўйича келишув тузишни режалаштирмоқда.
2025 йил 16 июнда Туркия ТИ вазири Ҳокан Фидан томонидан ёзилган расмий мактубда, Сурия билан денгиз чегарасини белгилаш бўйича ишлар бошлангани тасдиқланган. Бу “Кўк Ватан” стратегияси доирасида Туркиянинг Шарқий Ўртаер денгизидаги таъсирини кучайтириш мақсадида қилинмоқда.
Аммо бу ҳаракатга қарши Юнoн, Кипр ва Европа Иттифоқи қаттиқ норозилик билдирган. Улар буни ҳудудий барқарорликка таҳдид ва халқаро денгиз қонунларини бузиш деб баҳоламоқда.