Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди

Туркия чемпионатининг 34-туридан ўрин олган "Газиантеп" ва "Башакшеҳир" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувнинг 6-дақиқасида истанбулликлар ҳисобни очишди: Аббос Файзуллаевнинг узатмасидан кейин Зельке тўпни дарвозага жойлади.

22-дақиқада эса "Газиантеп" дарвозасига пенальти белгиланди. Уни Элдор Шомуродов аниқ амалга ошириб, жамоасининг устунлигини оширди. Ўзбекистонлик футболчи учун ушбу гол жорий мавсумдаги 22-гол бўлди. У тўпурар баҳсида етакчилик қилаётган Пол Онуачу билан тенглашиб олди.

Иккинчи бўлимда мезбонлар битта тўп билан жавоб қайтарди. Аммо "Башакшеҳир" ғалабани ушлаб қолди ва мавсумни 57 очко билан 5-поғонада якунлади.

Аббос Файзуллаев ва Элдор Шомуродов ўйин охиригача майдонда ҳаракат қилди.

Киритилди: Бугун 09:51. Ўқилди: 381 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!