Туркия Миллий разведка ташкилоти раҳбари Иброҳим Калин, ХАМАС сиёсий бюроси раиси ўринбосари Халил Хай билан телефон орқали мулоқот қилди.
Бу ҳақда TRT Haber телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, телефон орқали суҳбат чоғида АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф бошчилигида Хамасга тақдим этилган сўнгги таклифлар доирасида олиб борилган ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар муҳокама қилинган.
Томонлар Туркия ва халқаро ҳамжамиятнинг Ғазо секторидаги гуманитар фалокат ва вайронагарчиликларга барҳам беришга қаратилган биргаликдаги саъй-ҳаракатларини таъкидладилар.
Муҳокама чоғида маҳбуслар алмашинуви ва Ғазога инсонпарварлик ёрдамининг етиб боришини таъминлаш масалалари ҳам кўтарилди.
Бундан ташқари, АҚШ, Қатар ва Миср воситачилигида музокараларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.