Туркия Президенти Режеп Тоййип Эрдоған Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун рафиқаси Эмине Эрдоған ҳамроҳлигида Самарқандга етиб келди.
Меҳмонларни, одатдагидек, Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги расмий шахслар кутиб олдилар.
Давлатимиз раҳбари бугун Туркия Президенти билан учрашув ўтказиши режалаштирилган.