Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров Бишкекка давлат ташрифи билан келган Туркия президенти Режеп Таййиб Эрдоған билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
“Президент Эрдоғанга Қирғизистоннинг Туркия олдидаги ташқи қарзидан кечиш тўғрисида қарор қабул қилгани учун чуқур миннатдорчилик билдираман”, — деди Садир Жапаров.
Қайд этилганидек, Туркия “яшил” иқтисодиёт лойиҳаларини амалга ошириш учун Қирғизистоннинг 62,3 миллион долларлик ташқи қарзидан кечди.
Ташриф якунларига кўра, икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни кенгайтириш ва давлатлараро муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган 19 та икки томонлама ҳужжат имзоланди.