27 август куни Туркия ўзининг “Пўлат гумбаз” лойиҳаси – ASELSAN томонидан ишлаб чиқилган кўп даражали ҳаво ва ракета ҳужумига қарши мудофаа архитектурасини расман ишга туширди. Тизим мудофаанинг барча даражаларини қамраб олади - дронлар ва миномётлардан ўққа тутилишдан тортиб, 180 кмгача бўлган масофадаги юқори тезликдаги баллистик нишонларни тутиб олишгача.
“Пўлат гумбаз”нинг ишга туширилиши Туркиянинг мустақилликка интилиши натижаси. АҚШнинг Патриот тизимларини етказиб беришдан бош тортиши Анқарани ўз технологияларига катта ҳажмдаги сармоя киритишга ундади. Бугунги кунда Туркиянинг мудофаа соҳасида чет эл етказиб берувчиларга қарамлиги 2000-йиллар бошидаги тахминан 80 фоиздан 20 фоизга камайди.