Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Туркия прокуратураси Биньямин Нетаньяху учун 4596 йиллик қамоқ жазосини талаб қилди

Туркия прокуратураси Биньямин Нетаньяху учун 4596 йиллик қамоқ жазосини талаб қилди

Туркия прокуратураси Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва бошқа исроиллик мулозимлар учун 4596 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини талаб қилди.

Бу ҳақда "РИА Новости" нашри Туркия ОАВларига таяниб хабар бермоқда.

«Прокуратура Истанбулнинг 10-сонли оғир жиноятлар бўйича судига айблов хулосасини юборди. Унда 35 нафар айбланувчи учун умрбод қамоқ жазоси ҳамда 1102 йилдан 4596 йилгача бўлган муддатларни талаб қилган», — дейилади хабарда.

Исроил бош вазири ва бошқа расмийлар Ғазо секторида инсониятга қарши жиноятлар, геноцид, одамларни озодликдан маҳрум қилиш, шафқатсиз муомалада бўлиш ва зарар етказиш кабиларда айбланмоқда.

Киритилди: Бугун 18:00. Ўқилди: 416 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!