Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Туркия президенти Украинада тинчликка эришишга оз қолганини айтди

Туркия президенти Украинада тинчликка эришишга оз қолганини айтди

Туркия президенти Украинада тинчликка эришишга оз қолганини айтди ва Қора денгизда хавфсизликни таъминлашга чақирди — Reuters.

"Эрдўған Путин билан учрашувдан сўнг Украина можаросини тартибга солиш бўйича тинчлик режасини Трамп билан муҳокама қилишни режалаштирмоқда", деб хабар бермоқда агентлик.

Эрдўған, шунингдек, Қора денгиздаги кемаларга ҳужумларни тўхтатишга чақирди.

"Қора денгиз қарама-қаршилик майдони сифатида кўрилмаслиги керак. Бундай вазият фақат Россия ва Украинага зарар етказади, ҳеч қандай фойда келтирмайди. Барчага Қора денгизда кемалар қатновининг хавфсизлиги зарур", — дея таъкидлади Туркия президенти.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги ҳафталарда денгиз дронлари мунтазам равишда Россиянинг “соя флоти” кемаларига ҳужум қилмоқда. Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, буни Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) амалга оширмоқда. Бундан ташқари, кеча Россия Украинадаги портларга оммавий зарба берди. Натижада Туркияга тегишли кема зарар кўрди.

Киритилди: 19:12 13.12.2025. Ўқилди: 679 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!