Бугун 25 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Туркия оммавий ахборот воситалари Анқарадаги теракт ҳақидаги тасдиқланмаган хабарлар учун жазоланади

Туркия оммавий ахборот воситалари Анқарадаги теракт ҳақидаги тасдиқланмаган хабарлар учун жазоланади

Туркия Радио ва телевидения олий кенгаши Анқарадаги ТУСАŞ аэрокосмик корпорация объектида содир этилган терактни оммавий ахборот воситаларида ёритишга чекловлар жорий қилди , деди регулятор раиси Эбубекир Шаҳин. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда .

Унинг таъкидлашича, турк оммавий ахборот воситалари расмий идораларнинг баёнотлари билан бирга тасдиқланмаган маълумотларни, айниқса ижтимоий тармоқлардан тарқатмоқда.

Шаҳин терроризмни тарғиб қилувчи нашрларнинг зудлик билан тўхтатилиши ниҳоятда муҳим эканини қайд этди. Ушбу тақиқни бузганларга нисбатан қаттиқ жазо чоралари қўлланилади, дея қўшимча қилди регулятор раиси.

Киритилди: 01:20 24.10.2024. Ўқилди: 1227 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!