Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Туркия мухолифати мамлакатда муддатидан олдин президентлик сайловлари ўтказилишини қўллаб-қувватловчи имзо тўплаш кампаниясини бошлади

Туркия мухолифати мамлакатда муддатидан олдин президентлик сайловлари ўтказилишини қўллаб-қувватловчи имзо тўплаш кампаниясини бошлади

Кампания бошланиши ҳақида Истанбулда бўлиб ўтган митингда Жумҳурият Халқ партияси (CHP) раҳбари Ўзғур Ўзел эълон қилди.

"Биз президентликка номзодимиз Экрем Имамоғлунинг озод этилиши ва сайловлар ўтказилишини талаб қилиб, имзо тўплаш кампаниясини бошлаяпмиз", — деди Ўзел.

Туркияда президентлик сайловлари 2028 йилга белгиланган, бироқ мухолифат муддатидан олдин сайловлар ўтказишга ҳаракат қилмоқда. 23 март куни CHP президентликка номзодни аниқлаш учун праймериз ўтказди. Мухолифат партияси етакчиси Имомўғли номзодини 14,8 миллиондан ортиқ киши қўллаб-қувватлагани ҳақида хабар берди.

Имомўғлу 19 март куни коррупция ва террорчиларга алоқадорликда гумонланиб қўлга олинган ва суд қарори билан 23 март куни ҳибсга олинган эди.

Киритилди: 23:03 30.03.2025. Ўқилди: 684 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!