Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Туркия мухлислари олдида уялиб қолди

Туркия мухлислари олдида уялиб қолди

Бельгия терма жамоаси Лига миллатлари гуруҳ босқичи бешинчи турида Туркияга қарши ўйинда муҳим ғалабага эришди. Измир шаҳрида ўтган беллашув 2:1 ҳисобида бельгияликлар фойдасига якунланди.

Ўйинда ҳисобни Туркия жамоаси очди. 20-дақиқада Арда Гюлер мезбонларни олдинга олиб чиқди. Аммо бу устунлик узоққа чўзилмади. Бельгия терма жамоаси қисқа вақт ичида ўйинни ўз томонига оғдиришга муваффақ бўлди.

27-дақиқада Кевин Де Брёйне ҳисобни тенглаштирди, ортидан эса 30-дақиқада Шарль Де Кетеларе аниқ зарбаси билан жамоасига ғалаба олиб келди.

Бу натижадан сўнг Бельгия 9 очко жамғариб, лига А биринчи гуруҳ жадвалида иккинчи ўринга кўтарилди. Туркия терма жамоаси эса бешинчи марта кетма-кет мағлубиятга учраб, тўртинчи — сўнгги ўринда қолмоқда.

Жамоа олдинроқ чорак финалга чиқиш имкониятини йўқотган эди. Кейинги тур доирасида 15 ноябрь куни Бельгия ўз майдонида Италияни қабул қилади. Туркия эса шу куни сафарда Франция терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 16:04 13.11.2026. Ўқилди: 967 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар