Бугун 25 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Туркия мудофаа саноати экспорти рекорд қайд этди

Туркия мудофаа саноати экспорти рекорд қайд этди

2025 йил март ойида Туркия мудофаа ва авиация экспорти бўйича рекорд ўрнатди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 147 фоиз ўсиш қайд этди.

Тегишли даврда мамлакат бошқа давлатларга жами 884 миллион долларлик ҳарбий маҳсулот етказиб берган. Йил бошидан буён секторда жами экспорт қиймати 1,7 миллиард долларни ташкил этди. Бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 72 фоиз кўп.

Бу рақамлар Мудофаа саноати қўмитаси раиси баёнотида акс этган.

Киритилди: 16:12 09.04.2025. Ўқилди: 1037 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!