Бугун 27 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Туркия, Миср ва Исроил ярадорларни эвакуация қилиш учун мувофиқлаштирувчи гуруҳ тузди

A A A
Туркия, Миср ва Исроил ярадорларни эвакуация қилиш учун мувофиқлаштирувчи гуруҳ тузди

Туркия, Миср ва Исроил Ғазо секторидан ярадорларни эвакуация қилиш учун мувофиқлаштирувчи гуруҳ тузди.

Бу ҳақда Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кўжа “Х” саҳифасида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, у Мисрдан келган ҳамкасблари билан музокаралар олиб борган.

Вазир Ғазодаги Турк-Фаластин Дўстлик касалхонасидан Мисрдаги касалхоналарга онкологик беморларни, биринчи навбатда болаларни олиб ўтиш борасида эришилган келишувга эътибор қаратди: "Турк тиббиёт ходимлари Ғазодан келган беморларни мисрлик ҳамкасблари билан бирга даволайди. Иккинчи босқичда аҳволи имкон берган беморларни Туркияга самолётда жўнатиш режалаштирилган".

Киритилди: 17:27 10.11.2023. Ўқилди: 1169 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!