Бу воқеа суд партия етакчиси Ўзгур Ўзелни лавозимидан четлаштириш тўғрисида қарор қабул қилганидан бир неча кун ўтиб содир бўлди.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари Жумҳурият халқ партияси (CHP) аъзолари баррикадалар қуриб, бинога кириш жойларини тўсиб қўйгани, полиция эса кўздан ёш оқизувчи газ қўллаганини хабар қилди.
Аввалроқ суд партиянинг 2023 йилда бўлиб ўтган қурултойи натижаларини ҳақиқий эмас деб топган ва собиқ раҳбар Камол Қиличдорўғлини лавозимига қайтариш ҳақида қарор чиқарганди. Суд қарорига кўра, амалдаги раҳбар Ўзгур Ўзел ўз ваколатларини топшириши керак эди.
Туркия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, кейинчалик Ўзел партия штаб-квартираси биносини тарк этган.
"Улар штаб-квартирамизга бостириб киришди, кўздан ёш оқизувчи газ қўллашди, бизни калтаклашди, партия биносини талон-торож қилишди ва бизни ҳайдаб чиқаришди. Туркия замонавий демократик республика бўлишдан тўхтади ва авторитар режимга айланди", — деди Ўзгур Ўзел.