Бугун 4 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Туркия Кубоги: Шомуродов ва Файзуллаев тўлиқ ўйнаган баҳсда «Башакшехир» «Трабзонспор»га ютқазди

Туркия Кубоги: Шомуродов ва Файзуллаев тўлиқ ўйнаган баҳсда «Башакшехир» «Трабзонспор»га ютқазди

Туркия Кубогининг 4-босқичи доирасида ҳамюртларимиз Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев тўп сураётган «Истанбул Башакшехир» ўз майдонида «Трабзонспор»ни қабул қилди. Афсуски, истанбулликлар учун ушбу баҳс муваффақиятсиз якунланди.

Легионерларимиз ҳақида

Ҳар икки вакилимиз — Шомуродов ва Файзуллаев учрашувни асосий таркибда бошлаб, финал ҳуштагигача майдонда ҳаракат қилишди. Элдор 38-дақиқада ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди. Аббос эса ҳужумларни ташкил қилишда фаол бўлган бўлса-да, бу жамоасини мағлубиятдан қутқариб қола олмади.

Четлатиш ва бой берилган ғалаба

Ўйин голларга бой бўлди ва якунда 2:4 ҳисобида меҳмонлар ғалаба қозонишди. Баҳснинг бурилиш нуқтаси 79-дақиқада содир бўлди: «Башакшехир» ҳимоячиси Уссейну Ба майдондан четлатилгач, мезбонлар ўн киши бўлиб қолишди. Сон жиҳатдан устунликка эга бўлган «Трабзонспор» қолган дақиқаларда иккита гол уриб, масалани ҳал қилди.

Эндиликда Элдор ва Аббос жамоаси бор эътиборини Туркия Суперлигасидаги баҳсларга қаратади.

Киритилди: Бугун 08:26. Ўқилди: 549 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!