Бугун 22 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Туркия Ғазодаги инқирозни ҳал қилиш учун кафиллик ролини ўз зиммасига олишга тайёр

A A A
Туркия Ғазодаги инқирозни ҳал қилиш учун кафиллик ролини ўз зиммасига олишга тайёр

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Эрон президенти Иброҳим Раисий билан суҳбатда Анқара Ғазо секторидаги Исроил ва фаластинликлар ўртасидаги инқирозни ҳал қилишда кафиллик ролини ўз зиммасига олишга тайёрлигини билдирди.

Reuters агентлигининг Эрдўғон маъмурияти хабарига таяниб ёзишича, Туркия раҳбари ислом дунёси можарони ҳал қилишда Исроилга босим ўтказиш учун ягона позицияни эгаллаши кераклигини таъкидлаган.

Эрдўған ва Раисий ўртасидаги учрашув Ўзбекистон пойтахти Тошкентда ўтказилган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида бўлиб ўтди.

Туркия манбаларига кўра, музокаралар кун тартибида Ғазо секторидаги Фаластин–Исроил можароси билан боғлиқ вазият асосий ўрин тутган. Эрдўғон матбуот хизмати берган баёнотда икки лидер Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари натижасида юзага келган гуманитар инқироз, уни ҳал қилиш учун қўйиладиган қадамлар, Туркия–Эрон муносабатлари ва минтақавий масалаларни муҳокама қилди.‌‌

Киритилди: 10:38 10.11.2023. Ўқилди: 1227 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!