Бугун 4 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Туркия футболида энг қиммат трансфер кутилмоқда

Туркия футболида энг қиммат трансфер кутилмоқда

Туркиянинг «Галатасарой» клуби «Наполи» (Италия) ҳужумчиси Виктор Осимҳенни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Milliyet хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Осимҳен «Галатасарой»да ижара асосида тўп сурмоқда.

Бу турк футболи тарихидаги энг қиммат трансфер бўлиши мумкин. «Галатасарой» футболчи учун €66 млн тўлашга рози. Осимҳеннинг умумий қиймати туркларга 75 млн еврога тушади, чунки унинг учун 9 млн евро ижара учун тўлаб бўлинган.

Туркия чемпионати амалдаги мавсумида Осимҳен 37 та ўйин ўтказиб, 33 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг «Наполи» билан шартномаси 2026 йилгача тузилган, футболчининг бозор қиймати 70 млн еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 05:29 07.05.2025. Ўқилди: 816 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!