Туркия Футбол Федерацияси бош котиби Абдуллоҳ Аёз истеъфога чиқди.
Бу ҳақда федерациянинг расмий веб-сайтида эълон қилинди.
"Абдуллоҳ Аёз истеъфога чиқиш тўғрисида ариза берди. Биз унинг фидойи хизмати учун миннатдорчилигимизни билдирамиз ва келажакдаги фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз", дейилади расмий баёнотда.
Шуни таъкидлаш керакки, Туркия футболида "Ҳакамлар иши" номи билан танилган катта жанжал авж олди. Аввалроқ, Туркия Футбол Федерацияси ҳакамлар қўмитаси раиси Ферҳат Гундоғду ҳакамлик бўйича тергов доирасида ҳибсга олинганидан кейин истеъфога чиққан эди.