Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маъмурияти АҚШнинг Зангезур транспорт коридорини бошқариш режалари ҳақидаги хабарлардан бехабар.
Бу ҳақда Туркия етакчиси маъмуриятидаги манба маълум қилган.
"Биз бундан бехабармиз, шунинг учун ҳеч нарсага изоҳ бера олмаймиз", — дейилади баёнотда.
Аввалроқ АҚШнинг Туркиядаги элчиси Том Барак Нью-Йоркда журналистларга Вашингтон 100 йиллик ижара асосида 32 километрлик Зангезур йўлаги бошқарувини ўз қўлига олишга тайёрлигини маълум қилганди.