Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Туркия Афғонистонлик болаларни қўллаб-қувватлади

 Туркия Афғонистонлик болаларни қўллаб-қувватлади

Турк ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТİКА) Афғонистон шимолидаги Қундуз вилоятидаги икки мактабга молиявий ёрдам кўрсатди.

ТİКАнинг Мозори Шарифдаги идорасидан берилган баёнотга кўра, ёрдам Қалей Зал ҳудудида жойлашган Халил Саадет бошланғич мактаби ва Абдул Самет Махдум ўрта мактабига етказилди. Таълим муассасаларига парта, стуллар, доска, мебел жиҳозлари, шкафлар, китоб жавонлари, ўт ўчириш мосламалари, тозалаш воситалари топширилди.

ТİКА Мозори Шариф офиси координатори Микаил Ташдемир бу мактаблар агентлик томонидан 2007-йилда қурилганини ва ўшандан бери таълим муассасаси сифатида фаолият юритаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, кўрсатилаётган ёрдам 2,5 мингга яқин ўқувчининг ўқиш шароитларини яхшилаш имконини беради.

Таşдемир, ТİКАнинг Афғонистондаги таълим лойиҳаларини қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади.

Қундуз вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Кари Салеҳ Муҳаммад Никмел таълим тизимини такомиллаштириш ва ёш авлодни яхши келажакка тайёрлашга қўшган катта ҳиссаси учун Туркия ва ТİКА агентлигига миннатдорчилик билдирди.

Киритилди: 12:44 06.01.2025. Ўқилди: 403 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!