Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Туркия Афғонистонга 25 тонна гуманитар ёрдам жўнатади

Туркия Афғонистонга 25 тонна гуманитар ёрдам жўнатади

Туркия Афғонистонда содир бўлган даҳшатли зилзила фонида унга гуманитар ёрдам юборди.

TRT Haber телеканали хабар беришича, Туркия Ташқи ишлар вазирлиги, Табиий офат ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Турк Қизил ярим ой жамияти координациясида тайёрланган 25 тонналик инсонпарварлик ёрдами Кайсеридаги Эркилет аэропортидан ҳаво кучларига тегишли самолёт билан минтақага етказилди.

У бошпана материаллари, гигиена воситалари, озиқ-овқат пакетлари ва бошқа зарур нарсаларни ўз ичига олган.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон шарқидаги Кунар вилоятида 31 августга ўтар кечаси содир бўлган 6,0 магнитудали зилзила оқибатида 1400 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, 3100 дан ортиқ киши жароҳатланган, 5412 дан ортиқ уй вайрон бўлган. Воқеадан сўнг Кобул Анқарадан ёрдам сўраган.

Киритилди: 08:30 04.09.2025. Ўқилди: 630 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!