Turkish Airlines минтақадаги вазият туфайли 8 ва 9 май кунлари Покистонга ва Покистондан парвозларни амалга оширмайди.
Бу ҳақда компания баёнотида айтилган.
"Осиёдаги сиёсий беқарорлик туфайли Исломобод ва Лаҳорга 8 май, пайшанба ва 9 май, жума кунлари парвозларимиз бекор қилинди”, — дейилади баёнотда.
Натижада Истанбул, Исломобод ва Лаҳор ўртасида ҳар икки йўналишда олтита рейс амалга оширилмайди.
Ушбу йўналишлар учун 7 майгача сотиб олинган чипталар қўшимча тўловсиз қайтарилиши ёки бошқа саналарга ўтказилиши мумкин, деди компания.