Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Турк телекўрсатуви зилзила қурбонлари учун 6 миллиард доллар йиғди

A A A
Турк телекўрсатуви зилзила қурбонлари учун 6 миллиард доллар йиғди

Туркиядаги юзлаб теле ва радиоканалларда намойиш этилган етти соатлик “Турк марафони” кўрсатуви 6 февралдаги зилзила қурбонлари учун 6 миллиард доллар йиғди.

Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Қайд этилишича, хайрия йиғилишига мамлакат марказий банки раҳбарлик қилган.

"Марказий банк раҳбари Шаҳап Кавжиўғли жонли эфирда марказий банк 30 миллиард лира хайрия қилишини айтди, бу кечки шоу давомида йиғилган барча пулнинг чорак қисмига тенг", дейилади мақолада.

Таъкидланишича, Ziraat Bankasi, Vakifbank ва HalkBank ҳам шунга эргашган.

Turkish Airlines ва Borsa Istanbul, Turkcell ва Turk Telekom мобил компаниялари ҳам зилзила қурбонларига ёрдам бериш учун маблағ ажратди.

Киритилди: 12:51 16.02.2023. Ўқилди: 1941 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!