Асилходжаева Мунисахон Ахроловна Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси матбуот котиби лавозимига тайинланди.
М.Асилходжаева 1986 йил 8 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Гидрометеорология хизмати агентлиги матбуот котиби лавозимида ишлаган.
Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.