Туркияда мушукларга нисбатан алоҳида муносабат бор. Кўчада уларнинг кўплари бор, лекин улар оч ёки қийналган ҳолда кўринмайди. Ҳатто қаровсиз ҳайвонларга ҳам махсус одамлар қарайди. Баъзи паркларда мушук уйлари бор, улар ухлашади ёки шунчаки дам олишади.
Бу Ангора мушукларининг ватани. Оппоқ қордек жониворлар узоқ ўтмишда султонлар саройларини безаб турган, юксак мавқега эга бўлган ва қимматбаҳо совға ҳисобланган. Улар тож кийган бошларга, аристократ оила аъзоларига ва бошқа обрўли кишиларга совға сифатида тақдим этилган. Улар яқинлашиб бўлмайдиган кўринишга қарамай, меҳрибон ва дўстона характери билан ажралиб туради.
Турк Ван энг қадимги хонакилаштирилган мушук зотидир. Бундай мушуклар биринчи марта Шарқий Анадолуда пайдо бўлган. Улар сузишни яхши кўрадилар ва узоқ вақт сувда қолишади.
Низомжон Исломов тайёрлади.