Бугун 1 февраль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Туринда намойишчилар билан тўқнашувларда 100 га яқин ҳуқуқ-тартибот ходими жароҳатланди

Туринда намойишчилар билан тўқнашувларда 100 га яқин ҳуқуқ-тартибот ходими жароҳатланди

Италиянинг Турин шаҳрида бўлиб ўтган оммавий намойишлар пайтида намойишчилар билан тўқнашувлар оқибатида 100 нафарга яқин ҳуқуқ-тартибот ходими жароҳат олди, деб хабар берди ANSA агентлиги.

Маълумотларга кўра, 97 нафар полиция ходими, 5 нафар карабинер ва 7 нафар Молия гвардияси ходими турли жароҳатлар олган. Намойишларда 15 мингга яқин киши иштирок этган бўлиб, улар ҳукумат қарори билан ёпилган ижтимоий марказга қарши чиққан.

Тўқнашувлар давомида чиқиндилар контейнерлари ёқиб юборилган, петардалар портлатилган ва полицияга тош отилган. Ҳуқуқ-тартибот кучлари эса сув сочувчи машиналардан фойдаланиб жавоб қайтарган. Италия бош вазири Жоржа Мелони полиция ходимларини қўллаб-қувватлаганини билдирди.

Киритилди: Бугун 22:32. Ўқилди: 136 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!