АҚШ да 2025 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. "Dazn boxing" томонидан ташкил этилган тадбирга, дунёнинг энг яхши боксчилари йиғилишди. Аҳамиятлиси, улар орасида боксчимиз Исроил Мадримов ҳам бор эди.
Якунларга кўра, 2025 йилнинг “Энг яхши эркак боксчиси” соврини уч вазнда мутлақ Жаҳон чемпиони Теренс Кроуфордга топширилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.