Бугун 18 октябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

«Тунда тасвирга тушириш» тиниқлиги бўйича “iPhone 11” смартфонлар орасида энг яхшиси деб топилди

«Тунда тасвирга тушириш» тиниқлиги бўйича “iPhone 11” смартфонлар орасида энг яхшиси деб топилди

10 сентябрь куни “Apple iPhone 11”, “11 Pro” ва “11 Pro Max” тадқимотларини ўтказди. Ушбу сериянинг асосий ўзига хослиги камералар ишлашининг янгиланганлиги бўлди. Моделлар кенг бурчакли сенсорлар, шунингдек, теле-фото объективларга эга.

“TechCrunch”, “The Verge” ва “Mashable” журналистлари янги моделни синовдан ўтказиб, “iPhone”нинг камерасини смартфонлар орасида энг яхши деб эътироф қилди. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.

Жумладан, TechCrunch муҳаррири Мэттью Панцаринонинг фикрича, “iPhone 11”нинг «тунда тасвирга тушириш» функцияси жуда ажойиб, бунда кадрлар даражасининг батафсил ва ранг-баранглиги, реал ҳаётга яқинлиги ҳайратланарли.

“The Verge” бош муҳаррири Нилай Пателнинг айтишича, «тунда тасвирга олиш режими» “Pixel” билан солиштирганда кадрни батафсил ва тўлиқ кўрсата олади.

“Mashable”да ишловчи  Рэймонд Вонг эса “Apple iPhone 11 Pro”га энг яхши уч камерали тизимни жорий қила олганини айтди. Унинг сўзларига кўра, бошқа смартфонлар шунга ўхшаш сенсорларга эга бўлиши мумкин, аммо «бир бутунлик»да бундай яхши ишлай олмайди. 

“iPhone 11”нинг нархи 699 доллар, Pro ва Pro Max’нинг нархлари эса  999 доллардан ва 1099  долларгача.

Киритилди: 20:20 19.09.2019. Ўқилди: 1018 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!