Канада бош вазири Жастин Трюдо Украинадаги вазиятни ҳал қилиш учун етакчиларни ўзаро ҳамкорликка чақирди.
Бу ҳақда у ГФР канцлери Олаф Шольцнинг Россия президенти Владимир Путинга қилган қўнғироғига изоҳ берар экан, маълум қилди.
"Ўйлайманки, биз ҳаммамиз Украинадаги зўравонликка чек қўйиш, бутун дунёдаги можароларга чек қўйиш қанчалик муҳимлигини тушунамиз, бу эса ҳамкасблар билан маълум даражадаги ҳамкорликни талаб қилади," - дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС.
Бундан ташқари, Канада бош вазири Владимир Путинга бўлган ишонч даражаси "эҳтимол энг паст даражада" эканлигини қўшимча қилди.