Бугун 17 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Украинанинг «қотил роботлари»

Украинанинг «қотил роботлари»

Украина ҳарбийлари жанг майдонида «қотил роботлар» — турли тўсиқлар ва электрон уруш тизимларини четлаб ўтишга қодир ҳужумчи дронлардан тобора кўпроқ фойдалана бошлади, деб ёзади The Wall Street Journal.

Киев учун учувчисиз учиш аппаратларини етказиб берувчилар уларни ишлаб чиқаришни саноат миқёсларига етказмоқда. Гап Американинг Auterion компаниясининг Skynode тизими билан жиҳозланган дронлар ҳақида кетмоқда. Skynode - бу мушт ўлчамидаги мини-компьютер ва парвоз контроллери. Процессор Украина компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган дронлар ичига жойлаштирилади.

Auterion сайтида айтилишича, "компьютер кўриш" технологиялари GPS сигнал тўсқинловчиларига қарши курашиш имконини беради. Тизимнинг бошқа афзалликлари орасида дронлар галасини бошқариш ва тўлиқ автоном парвоз қилиш имконияти ҳам мавжуд. WSJ хабар беришича, Киев ўн минглаб шундай кичик ҳажмли компьютерларни қўлга киритади.

Шунга ўхшаш тизимларни бошқа компаниялар ҳам ишлаб чиқмоқда, уларнинг кўпчилиги украиналик. Масалан, ФПВ-дронлар (First Person View, биринчи шахс нуқтаи назаридан) ишлаб чиқарадиган Vyriy drone стартапи. Ноябрь ойида у нишонни автоматик равишда аниқлаш ва учувчининг аралашувисиз портловчи моддани нишонга етказиш имконини берувчи қўшимча йўналтириш тизимини жорий этгани ҳақида маълумот берди. Дронларга ўрнатилган компьютерларнинг нархи тахминан 15 долларни ташкил этади.

Киритилди: 23:25 16.11.2024. Ўқилди: 526 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!