АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп президентлик пойгаси вақтида ўзининг сайловолди штаб-квартирасида худди шундай лавозимни эгаллаган Стивен Чунни Оқ уй аппаратининг коммуникациялар бўйича директори этиб тайинлашга қарор қилди, деб ёзади Politico.
Унинг манбаларига кўра, «Чун Оқ уйнинг алоқа бўйича директори лавозимида ишлайди». Нашрнинг таъкидлашича, Чун Трампнинг сайловолди кампаниясида муҳим роль ўйнаган.