Бугун 4 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Трюдо: Ғарб узоқ давом этадиган урушга тайёр

Трюдо: Ғарб узоқ давом этадиган урушга тайёр

НАТО ва G7 давлатлари Россия-Украина уруши узоқ давом этиши мумкинлигини билишади, аммо Киевни қанча вақт керак бўлса, қўллаб-қувватлайди, деди Bloomberg агентлигига Канада бош вазири Жастин Трюдо.

"Биз ҳар доим бу узоқ жараён бўлишини билардик", деди Трюдо Украина қарши ҳужумининг бориши ҳақидаги саволга жавоб бериб.

Унинг сўзларига кўра, “Катта еттилик ва НАТО доирасидаги суҳбатлардан келиб чиқадиган бўлсак,” бу давлатлар узоқ муддатли ҳарбий ҳаракатларга тайёр, аммо Киевга ёрдам давом этади, “чунки биз Россиянинг ғалаба қозонишига йўл қўя олмаймиз ва йўл қўймаслигимиз керак”.

Киритилди: 07:06 27.08.2023. Ўқилди: 1996 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!