Бу ҳақда Politico хабар бермоқда.
Ички манбалар бу "сўз жанги"нинг аҳамиятини камайтирган ҳолда, уни "музокаралар олиб боришнинг навбатдаги дадил тактик намунаси" дея баҳолашди.
Уларнинг фикрича, агар Зеленский келишувни имзоласа, Трамп билан муносабатларни яхшилаши мумкин. АҚШ президентининг кескин баёнотлари эса "Россия томонга бурилиш эмас, балки Украинанинг Вашингтон келишувини тузиш ҳаракатларига муносабати юзасидан норозилик ифодасидир".
"Украиналиклар Трампни оммавий танқид қилиш жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини ўз аччиқ тажрибаларида тушуниб олишлари керак эди. Республикачилар партиясида Украинага қарши кайфиятдаги кичик, аммо баланд овозли қанот бор. Бироқ, унинг ичида ҳали ҳам Украина тарафдорлари кўпчиликни ташкил этади.Трампга ҳужумлар эса шундоқ ҳам қийин бўлиб турган аҳволни янада оғирлаштириб ташлаши мумкин", — дейди АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали амалдорларига Украина масалалари бўйича маслаҳат берувчи республикачи.