Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Трампнинг Украина уруши бўйича янги позицияси — “Бу менинг муаммойим эмас”

Трампнинг Украина уруши бўйича янги позицияси — “Бу менинг муаммойим эмас”

Газетанинг манбаларига таяниб хабар беришича, АҚШ президенти Доналд Трамп Украина президенти Володимир Зеленский ва Европа давлатлари етакчиларига Москва ва Киев урушни тугатишга имкон берадиган ечимни ўзлари топиши кераклигини билдирган. Трамп бу гапни Россия президенти Владимир Путин билан 19 май куни ўтказилган телефон суҳбатидан сўнг айтган.

Тhe New York Times хулосасига кўра, Трамп, кўринишидан, Россия ва Украина ўртасидаги натижасиз ўт очишни тўхтатиш музокараларидан чиқмоқда.

Музокаралар жараёни билан таниш олти нафар амалдор NYT'га берган маълумотларга кўра, Трамп аввалроқ билдирган таҳдидларидан, яъни Қўшма Штатларнинг Россияга қарши Европа санкцияларига қўшилиши фикридан воз кечган.

Европанинг юқори лавозимли бир расмийси Трамп, аввал бошиданоқ агар Россия ўт очишни тўхтатмаса ҳам, санкцияларга қўшилишдан манфаатдор бўлмаганини таъкидлаган.

Исми ошкор қилинмаган Оқ уй расмийси нашрга берган изоҳида, АҚШ томонидан Россияга нисбатан қўшимча санкциялар киритилиши Қўшма Штатлар бизнесининг ривожланишига тўсқинлик қилиши мумкинлигини, президент Трамп эса америкаликлар учун иқтисодий имкониятларни максимал даражада кенгайтиришни хоҳлашини билдирган.

Киритилди: 13:17 21.05.2025. Ўқилди: 873 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!