Бугун 13 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трампнинг тинчлик режаси эълон қилинади

Трампнинг тинчлик режаси эълон қилинади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти 14−16 феврал кунлари бўлиб ўтадиган Мюнхен хавфсизлик конференсиясида Россия Федерациясининг Украинага қарши урушини тўхтатиш режасини тақдим этиши мумкинлиги ҳақида Блоомберг хабар бермоқда.

Нашр манбаларига кўра, режани Трампнинг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлог тақдим этади.

Нашр суҳбатдошлари муҳокамалар қанчалик батафсил бўлиши ёки қандай шаклда ўтказилиши ҳақида маълумот беришдан бош тортишди.

Бундан олдин НБC Неwс манбаларга таяниб, АҚШ президенти маъмуриятида Россия Федерациясининг Украинага қарши урушини тўхтатиш масаласида фикрлар иккига бўлинганини хабар қилган эди. Трамп жамоасининг бир қисми Москвага Россиянинг олдинга силжишини тўхтатиш учун босим ўтказишни ёқламоқда, бу ғояни Келлог ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майк Уолтс ҳам қўллаб-қувватламоқда. Бироқ Украинага ёрдамни қисқартириш тарафдорлари ҳам бор. НБC Трамп жамоасида бу ғояни кимлар қўллаб-қувватлаётганини аниқ кўрсатмаган.

Киритилди: 22:35 05.02.2025. Ўқилди: 2054 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!