Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трампнинг сабр косаси тўлмоқда

Трампнинг сабр косаси тўлмоқда

Трампнинг сабр косаси тўлмоқда ва у Эрон билан урушни қайта бошлаш имкониятини кўриб чиқяпти.

АҚШ президенти Теҳроннинг урушни тугатиш бўйича музокаралар олиб бориш услубидан тобора ҳафсаласи пир бўляпти ва ҳозирда кенг кўламли жанговар ҳаракатларни қайта тиклаш имкониятини сўнгги ҳафталарга қараганда жиддийроқ кўриб чиқмоқда.

Телеканал манбаларига кўра, Трамп Ҳўрмуз бўғозининг ёпиқ қолаётгани ҳамда Эрон раҳбариятидаги ички ихтилофлар ядровий музокараларда ён беришларга тўсқинлик қилаётгани сабабли сабр-тоқатини йўқотмоқда. Теҳроннинг сўнгги жавобини Трамп "мутлақо қабул қилиб бўлмас"деб атаган бўлса, унинг маъмуриятидаги айрим амалдорлар Эроннинг музокаралардаги жиддийлигига шубҳа билан қарамоқда.

Ҳозирда Оқ уй ичида турли хил ёндашувлар мавжуд бўлиб, Пентагон расмийлари Эронни музокаралар столига қайтишга мажбурлаш учун мақсадли ҳарбий зарбалар бериш орқали агрессив босим ўтказиш тарафдори бўлса, бошқа бир гуруҳ ҳамон дипломатияга имкон бериш кераклигини таъкидламоқда.

Шунингдек, Трамп атрофидагилар Покистон воситачиларнинг фаолиятидан норози, чунки улар Эроннинг асл позициясини АҚШга ижобийроқ қилиб кўрсатаётгани тахмин қилиняпти. Кейинги қадамлар бўйича якуний қарор Доналд Трампнинг 13–15 май кунларига режалаштирилган Хитой ташрифидан олдин қабул қилиниши даргумон бўлиб турибди. 7 апрелда эълон қилинган сулҳ ҳозирда Теҳроннинг "бемаънилик" деб баҳоланган таклифлари сабабли бекор бўлиш арафасида турибди, дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 09:40. Ўқилди: 469 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!