Дональд Трампнинг Россия ва Украина ўртасидаги келишувдан ўз манфаати бор. Бу ҳақда Politico хабар берди.
Нашр бу ҳақда ташқи сиёсат бўйича экспертга таяниб ёзмоқда.
"Трамп ўзини музокалар устаси эканлиги билан фахрланади ва унинг ўта ёмон битим тузаётганини кўришларини истамайди", — дея фикр билдирди эксперт.
Трамп Украинадаги можаронинг барҳам топишини хоҳлайди, лекин Киевни қурол-яроғ таъминотидан маҳрум қилмоқчи эмас. Чунки Украинанинг қулаши Владимир Путинга музокаралар давомида ўз шартларини илгари суришга имкон беради.