Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Трампнинг маслаҳатчиси Путинга босим ўтказиш режасини айтди

Трампнинг маслаҳатчиси Путинга босим ўтказиш режасини айтди

Оммавий ахборот воситалари Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича бўлажак маслаҳатчиси деб атайдиган флоридалик республикачи конгрессмен Майк Уолтц сайловдан бироз олдин берган интервьюсида АҚШнинг янги сайланган президенти қандай қилиб Украина ва Россия Федерациясини тинчлик битими тузишга мажбурлаши мумкинлиги ҳақида гапирган эди.

Уолтцнинг таъкидлашича, Россия президенти Владимир Путинга босим ўтказиш, Россия Федерациясининг нефть ва газ экспортидан келадиган даромадларини қисқартириш, бунинг учун санкцияларни кучайтириш ва Америка энергия ресурсларини сотишни кўпайтириш, шунингдек, Украинани узоққа отиш қуроли билан таъминлаш керак. Унинг сўзларига кўра, агар Россия президенти "Трамп режасидан" воз кечса, бу амалга оширилиши мумкин.

"Энг аввало, Россияга қарши энергетика санкцияларини кучайтириш керак эди. Россия аслида ядровий арсенали бор бензин колонкасига ўхшайди. Ҳозир Путин урушдан олдингига қараганда кўпроқ нефть ва газ сотмоқда - Хитой ва Ҳиндистон орқали. Агар буни ўз энергетикамизни ривожлантириш ва суюлтирилган газ экспортига чекловларни олиб ташлаш билан бирлаштирсак, унинг иқтисодиёти ва ҳарбий машинаси тезда ўз ресурсларини тугатади," - деди Майк Уолтц.

У Украинага босим ўтказишнинг аниқ усулларини келтирмади, лекин "бизда Зеленскийга таъсир ўтказиш учун етарли дастаклар бор," деди.

Киритилди: 23:12 12.11.2024. Ўқилди: 1585 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!