Унинг мамлакатдаги вазият юзасидан йиллик мурожаати 1 соат 47 дақиқа давом этиб, 2000 йилда Билл Клинтон томонидан ўрнатилган кўрсаткичдан ўзиб кетди.
Президентнинг асосий баёнотлари:
- Эрон томонидан ядровий қурол ишлаб чиқмаслик бўйича аниқ кафолат ҳали олинмаган;
- АҚШ Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятни якунлаш устида фаол иш олиб бормоқда;
- АҚШ “илгари ҳеч қачон бўлмаган даражада катта, кучли ва бой давлатга айланди.
- Президентлигимда, имкон қадар ҳамма жойда тинчлик ўрнатаман, бироқ зарур бўлганда Америкага таҳдид солаётган кучларга қарши туришдан ҳеч қачон иккиланмайман;
- Байден маъмурияти АҚШга “тарихдаги энг ёмон инфляция”ни олиб келди;
- АҚШ армияси Венесуэлада ноқонуний диктатор Николас Мадуронинг ҳокимиятини тугатди.