Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Президент Беларус бош вазирини қабул қилди

Президент Беларус бош вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Беларус Республикаси Бош вазири Александр Турчинни қабул қилди.

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Беларус Президенти Александр Лукашенконинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Беларус кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ҳамкорликда, айниқса, савдо-иқтисодий соҳада юқори даражага кўтарилгани мамнуният билан қайд этилди. Ўтган йили товар айирбошлаш 25 фоизга ўсиб, қарийб 1 миллиард долларга етди. Етакчи компанияларнинг устувор тармоқлардаги кооперацияси кенгайиб бормоқда.

Машинасозлик, электротехника, фармацевтика, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги ҳамда бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш орқали иқтисодий ҳамкорликнинг янги кун тартибини шакллантириш муҳим экани таъкидланди.

Шунингдек, ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Киритилди: Бугун 19:34. Ўқилди: 465 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!