Урушдан кейин Украинани тўлиқ тиклаш учун камида 10 йил ва 588 миллиард доллар керак бўлади. Бу баҳо Украина ҳукумати, Жаҳон банки, Европа комиссияси ва БМТ томонидан берилган.
Қайд этилишича, ушбу сумма Украина номинал ялпи ички маҳсулотидан деярли уч баравар кўп.
Энг катта зарар уй-жой фонди, транспорт ва энергетика инфратузилмасига етган. Айниқса, фронт яқинидаги вилоятлар ва йирик шаҳарларда талафотлар юқори даражада қайд этилган.