Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Словакия парламенти вице-спикери: Украина Европа Иттифоқи ёки НАТО аъзоси бўла олмайди

Словакия парламенти вице-спикери: Украина Европа Иттифоқи ёки НАТО аъзоси бўла олмайди

Словакия парламенти вице-спикери Андрей Данко Украина Европа Иттифоқи ёки НАТО аъзоси эмас ва бўла олмаслигини билдирди. Бу ҳақда TASR агентлиги хабар қилди.

«Украина Европа Иттифоқи аъзоси эмас ва бўла олмайди. Украина НАТО аъзоси эмас ва бўла олмайди. Кимдир бундан ғазабланадими ёки йўқми — фарқи йўқ», — деди Данко.

Унинг таъкидлашича, Украина ва Россия ўртасидаги можарога тезроқ барҳам бериш ва икки давлат муносабатларини тиклаш зарур. Данконинг фикрича, Москва ва Киев низони ўзлари ҳал қилиши керак, Словакия ва Европа Иттифоқи эса бунга аралашмаслиги лозим.

Шунингдек, у Ғарб мамлакатлари Украинага ёрдам беряпмиз деб ўйласа-да, амалда бунинг акси бўлаётганини айтди ва молиявий ёрдамдан суиистеъмол ҳамда коррупция ҳолатлари мавжудлигини қўшимча қилди.

Данко Словакия Киевга 4 миллиард евродан ортиқ ёрдам кўрсатганини эслатиб, бу маблағлар мамлакат ичида йўллар ва касалхоналар қурилишига йўналтирилиши мумкинлигини таъкидлади.

Киритилди: 21:01 24.02.2026. Ўқилди: 502 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!