Трамп билан аввал ҳам, айниқса доимий ошиб бораётган давлат қарзи масаласида баҳслашган консерватив қарашдаги Республикачилар партияси аъзолари бу ваъзага айниқса кескин муносабат билдиришди.
Кентукки штати вакили, республикачилардан бўлган Томас Мэсси (бу йил Трамп танқид қилганидан кейин партия ичидаги праймеризда мағлуб бўлган) Х ижтимоий тармоғида шундай ёзди:
💬 «Билмадим, сиз қандай ўйлайсиз, лекин ноябрь ойидаги сайловда менинг овозимни 5 минг долларга сотиб олиш мумкин деган ғоя, ростини айтсам, мени ҳақорат қилади. Бунинг устига, бундай тўловлар олиб келиши мумкин бўлган инфляцияни ҳам ҳисобга олмай қўя қолайлик. Барча ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, ақли жойида инсон сифатида мен 10 минг доллардан камига рози бўлмайман!»
Демократлар эса Трампнинг сўзларини «қуруқ ваъдалар» деб аташди.
Юристларнинг фикрича, АҚШ президенти бундай катта миқёсдаги тўловларни ўз фармони билан амалга ошириши эҳтимоли паст.
Бироқ Трамп пайшанба куни бу масала бўйича Конгрессдан рухсат сўрамаслигини англатди.