Бугун 11 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Германияда сўнгги 74 йил ичидаги энг кучли зилзила содир бўлди

Германияда сўнгги 74 йил ичидаги энг кучли зилзила содир бўлди

Германиянинг жануби-ғарбий қисмида 3,3 дан 3,4 магнитудали зилзилалар қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази ўз веб-сайтида хабар берди.

Сейсмологларнинг маълумотларига кўра, зилзилалар маҳаллий вақт билан соат 17:27 да (Тошкент вақти билан соат 20:27) қайд этилган. Зилзила эпицентри саккиз километр чуқурликда жойлашган.

Эпицентр 300 мингдан ортиқ аҳолига эга Мангейм шаҳридан атиги 11 километр узоқликда жойлашган. Сейсмик асбоблар шунингдек, Франкфурт-Майндан 63 километр жанубда ер тебранишларини ҳам қайд этган.

Бу зилзила Германияда 74 йил ичида энг кучли зилзилалардан бири бўлган.

Киритилди: Бугун 14:30. Ўқилди: 131 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!