Саудия Арабистони армияси позицияларини эгаллаганини айтган ҳусийлардан бири кейинги мақсад Маккани Саудия ҳукумати назоратидан чиқариш эканини билдирди.
«Оли Сауд оиласи шуни билсинки: улар халқимизга нисбатан зулм ва диктатурани давом эттирар экан, шафқатсиз уруш олиб борамиз. Биз уларни кутиб турибмиз. Аллоҳ бизга ғалаба беради. Аллоҳу акбар!»
Бу баёнот Ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги кескинлик янада кучайган бир пайтда янграмоқда. Ҳусийлар сўнгги кунларда Яманнинг Қизил денгиз соҳили бўйлаб жанубга силжиб, Моха, Дубаб ва стратегик Перим ороли томон ҳаракат қилди. Reuters маълумотларига кўра, бу уларни Баб-аль-Мандеб бўғози устидан назорат ўрнатишга янада яқинлаштирган.