Бугун 22 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Трампнинг АҚШ ҳарбийларини Афғонистондаги Баграм авиабазасига қайтариш истаги қандай амалга оширилиши номаълум — Reuters

Трампнинг АҚШ ҳарбийларини Афғонистондаги Баграм авиабазасига қайтариш истаги қандай амалга оширилиши номаълум — Reuters

Бу режа Афғонистонга янги босқин сифатида қабул қилиниши мумкин, деб ёзмоқда агентлик ҳозирги ва собиқ америкалик амалдорлардан олинган маълумотларга таяниб.

Уларнинг айтишича, Баграм авиабазасидан фойдаланишни тиклаш учун у ерга 10 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи ва замонавий ҳаво мудофаа тизимларини жойлаштириш талаб қилинади. Шунингдек, авиабаза атрофидаги ҳудудни назорат остида ушлаб туриш керак бўлади.

"Шу билан бирга, расмий равишда Вашингтон ҳозирча бундай қадамни режалаштиримаяпти. Баграмни Афғонистондаги хавфлардан ташқари, Эрон томонидан бўладиган эҳтимолий ракета ҳужумларидан ҳам ҳимоя қилиш зарур", дейилади Reuters мақоласида.

Киритилди: 16:35 19.09.2025. Ўқилди: 706 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!