Саудия Арабистони ва Исроил Трампни Эронга ҳужум қилишга ундаган — The Washington Post.
Нашрнинг вазиятдан хабардор манбаларига кўра, Исроил ва Саудия Арабистонининг бир неча ҳафталик лобби ҳаракатларидан сўнг, АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши йирик ҳарбий кампанияни бошлаган.
"Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Эронга зарбалар беришга очиқчасига чақирган. Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд омма олдида дипломатик ҳаракатларни қўллаб-қувватлаган бўлса-да, шахсий қўнғироқларда Трампни Эронга ҳужумга ундаган", дея ёзмоқда The Washington Post.