Флорида штатининг Жанубий округи Райан Уэсли Рутни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. У илгари 2024 йилги президентлик кампанияси пайтида Дональд Трампга суиқасд қилишга уринишда айбланган эди.
Бу ҳақда Fox News нашри хабар бермоқда.
"Райан Рут умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди", дейилади канал баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Трамп 2024 йилда иккита суиқасд уринишидан омон қолган. 13 июль куни отишма бўлажак президентнинг Пенсилвания штатидаги сайловчилар олдидаги нутқини тўхтатди. Йигирма ёшли Томас Мэттью Крукс хавфсизлик периметри ташқарисидаги бинонинг томидан ўқ узди. Бир ўқ Трампнинг қулоғига тегди ва уни АҚШ Махфий хизмати агентлари саҳнадан кузатиб қўйишди.
15 сентябрь куни сиёсатчининг Флоридадаги гольф клубида у ўйнаётган пайтда отишма содир бўлди. Қуролли шахс Трампдан тахминан 500 метр узоқликдаги буталар орасида эди. Милтиқнинг стволини кўриб қолган Махфий хизмат агентлари ўт очишди. Гумонланувчи, 58 ёшли Райан Уэсли Рут, қуролни ташлаб, машинада қочиб кетди, аммо тез орада қўшни округда қўлга олинди.